Ҳамас БМТ молларини мусодара қилди

БМТнинг Ғазо минтақасидаги матбуот вакили Ҳамас полицияси Ғазо фуқароларига мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва минглаб чойшабларни қўлга олганини маълум қилди.

Кристофер Гуннесснинг билдиришича, Ҳамас полицияси БМТга тегишли омборлардан бирига бостириб кириб, у ердан 3500 мингта чойшаб ва озиқ-овқат маҳсулотлари солинган 400 та қутини мусодара қилган.

Мазкур ҳодиса Исроил қўшинларининг уч ҳафталик ҳарбий амалиётларидан сўнг Ғазода гуманитар бўҳрон юзага чиқиб¸ фуқаролар ёрдамга муҳтож бўлиб турган бир пайтда рўй берди.