Россияда норозилар кўпаймоқда

Россияда мамлакатда иқтисодий аҳвол ёмонлашгани боис рўй бериши мумкин бўлган тартибсизликларни олдини олиш мақсадида милиция ходимлари сонини қисқартиришга оид ҳукумат режаси бекор қилинмоқда.

Россия Давлат думаси раиси ўринбосари Геннадий Гудков “Незивисимая Газета” билан суҳбатда баъзи кутилмаган шароитга кўра шундай қарор қабул қилинганини билдирди.

Айни пайтда Россия Ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли расмийларидан бири Вадим Савичев, ишсизлар сони ортиб бориши ва хориждан келган ишчи муҳожирларга ўз вақтида маошларни тўламаслик туфайли мамлакатда жиноятчилик кўлами ошиши мумкинлигидан расмийлар ташвишда эканини маълум қилди.