Покистонда шиалар нишонга олинди

Покистон марказида шиалар масжиди олдида рўй берган портлашда камида етти киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, портлаш намозхонларнинг масжидга йўл олган пайтида рўй берган.

Айни пайтда Покистон полицияси мазкур портлаш юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.