БМТ бош котиби Ироққа борди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Ироққа борди.

Ҳиндистондан Бағдодга келган БМТ бош котиби Ироқ президенти Жалол Талобоний ва бош вазир Нурий ал-Маликий билан учрашиб, ўтган ҳафта мамлкатда маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилган сайловлар ва хавфсизликка оид масалаларни муҳокама қилди.

Пан Ги Муннинг Ироқ сафар арафасида 31 январ кунги сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу сайловда Нурий ал-Маликий етакчилигидаги иттифоқ ғалабага эришган.

БМТнинг Ироқ Марказий сайлов комиссиясига ушбу сайловларни ташкиллаштиришда кўмаклашгани айтилади.