Қирғиз ҳукумати қароридан қайтмоқчи эмас


Қирғизистон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Адахан Мадумаров қирғиз ҳукуматининг мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисидаги қарори қатъий эканини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал АҚШ расмийлари ҳарбий база тақдири борасида Қирғизистон ҳукумати билан музокаралар ҳануз давом эттирилаётганини билдирган эди.

Қирғизистон парламентининг мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келаси ҳафта овозга қўйиши кутилмоқда.