Ҳайбар довонида 50дан зиёд жангари ўлдирилди


Покистон расмийлари тарқатган маълумотга кўра, ҳарбий вертолётлар ёрдамида Ҳайбар довонида ўтказилган амалиётлар оқибатида 50дан зиёд жангари маҳв қилинган.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, ҳаво зарбалари оқибатида жангариларга тегишли қурол аслаҳа сақланадиган омбор ва еттита машина ишдан чиқарилган.


Покистоннинг Ҳайбар довони орқали Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот моллари етказиб берилади.