“Россия режаси аввалги ваъдаларга зид”

Қўшма Штатлар Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетияга ҳарбий базаларини жойлаштириш режаси юзасидан ташвиш билдирди.

АҚШ Давлат департаменти баёнотида ушбу режа Россиянинг август ойида Грузия билан можародан сўнг берган ваъдаларига зид келиши айтилади.

Аввалроқ Россия вице-президенти Сергей Иванов ва НАТО Бош котиби Яап де Хоп Схеффер ўртасидаги музокараларда томонларнинг бу режа борасидаги қарашлари мос келмаган эди.