Исроил Ғазога ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил кучлари жума кечқурун Ғазо бўйлаб янги ҳаво ҳужумларини амалга оширган. Бу ҳақда Фаластин маъмурияти хавфсизлик идоралари маълум қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил авиацияси Рафоҳ шаҳридаги очиқ майдонларни ва Миср чегарасига яқин ҳудуддаги ерости йўлларини нишонга олган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо тарафидан отилган ракета ҳужумига жавобан амалга оширилди.

Исроил жанубига Фаластин томонидан иккита ракета отилган, аммо бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган эди.

Фаластин жангари гуруҳи эса Исроилнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилдаги амалларига жавоб ўлароқ ракета отилган, демоқда.

Исроил Ғазо минтақасида 22 кунлик ҳарбий амалиётларни тўхтатганидан сўнг Фаластин томонидан Исроил ҳудудига ҳаммаси бўлиб 40 дан зиёд ракета отилган.