Ғазодан Исроил томон ракета отилди


Исроил ҳарбийлари Ғазодан отилган ракета Исроил ҳудудидаги маҳаллий фермалардан бирининг олдида портлаганини маълум қилди.


Ҳарбийларга кўра, ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, бироқ ферма олдида бўлган бир нечта машина ишдан чиққан.


Айни пайтда Миср Исроилнинг Ғазодаги уч ҳафталик ҳарбий амалиётларидан сўнг расмий Тел-Авив ва Ҳамас жангарилари ўртасида эришилган тинчлик сулҳини давом эттиришга воситачилик қилишга уринмоқда.