Швейцарияда референдум ўтказилмоқда


Швейцарияда ЕИ фуқароларининг мамлакатда эркин ҳаракатланиши ва уларга ишлаш ҳуқуқи бериш масаласида референдум ўтказилмоқда.


Швейцария ЕИга аъзо бўлмаган бўлсада, шу пайтгача ЕИнинг барча давлатлари билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган.


Бугунги референдумда швейцарияликлар ЕИга аъзо давлатлар фуқароларининг мамлакат ҳудудида ҳаракатланишига оид мавжуд келишувни яна давом эттириш ҳамда мазкур келишувга ЕИнинг икки янги аъзоси Болгария ва Руминияни ҳам қўшишни ҳал қилмоқдалар.