Германия иқтисодиёт вазири истеъфо берди

Германия Иқтисодиёт вазири Микаэл Глос истеъфо беришини маълум қилди.

Христиан-социалистлар партиясининг аъзоси бўлмиш Глос мамлакат иқтисоди иккинчи жаҳон урушидан бери энг мудҳиш кунларни бошдан кечираётган пайтда истеъфога кетмоқда.

У бугун истеъфо аризасини канцлер Ангела Меркелга топширишини маълум қилди. Унинг ўрнини ким эгаллаши ноаниқ қолмоқда.