АҚШ муқобил йўлларга эга

АҚШ Марказий қўмондонлигининг бригада генерали Жэймс МакКонвилл Манас ҳаво базасининг эҳтимолий ёпилиши АҚШнинг Афғонистондаги амалиётларига путур етказмаслигини таъкидлади.

-Қўшма Штатлар Афғонистонга юкларни етказиш учун кўплаб муқобил йўлларга эга ва ҳарбий амалиётларнинг ўтказилиши алоҳида бир йўлга боғлиқ эмас,- деди АҚШ генерали.

Қирғизистон Президенти Қурмонбек Бакиев мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш ҳақида ўтган ҳафта Москвага қилган сафари давомида баёнот берган эди.