Испания пойтахти Мадридда портлаш рўй берди


Испания полициясига кўра, машинага ўрнатилган бомба пойтахтдаги анжуманлар ўтказиладиган марказ олдида портлатиб юборилган.

Потлашда ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган. Маълум бўлишича, портлашдан бир соат аввал номаълум шахс полицияга сим қоқиб, Баск айирмачиларининг ЭТА ҳаракати пойтахтда қўпорувчилик амалиёти содир этишни режалаштираётгани тўғрисида огоҳлантирган.


Бугунги портлаш Испаниянинг Баск вилоятида уч ҳафтадан сўнг маҳаллий сайловлар ўтказишга таррадуд кўрилаётган пайтда содир этилди.