Австралия: ёнғин қурбонлари ошиб бормоқда


Австралия тарихидаги энг катта табиий офат экани айтилаётган ўрмон ёнғинлари 130 киши ҳаëтига зомин бўлди.

Минглаб ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатларида тобора кучайиб бораётган ёнғинни назорат остига олишга уринмоқдалар.


Бир неча кундан бери давом этаётган ёнғин бир неча шаҳарчани буткул куйдириб, 750дан ортиқ хонадонни вайрон қилди, минглаб фуқаролар хавфсиз жойга кўчирилди.

Австралия расмийлари жанубда авж олган ўрмон ёнғини қурбонлари сони ошиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Айни пайтда полиция жанубдаги айрим ёнғинлар атайлаб уюштирилганини тахмин қилмоқда.