Ҳолбрук Исломободда музокара ўтказди


АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободда Покистон ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказди.


Президент Осиф Али Зардорий, бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний ва Покистон қўшинлари қўмондонлари билан учрашган Ричард Ҳолбрук толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши курашга оид АҚШ янги стратегиясини муҳокама қилди.


Душанба куни Оқ уйдаги матбуот анжумани чоғида президент Барак Обама АҚШ Ал-Қоида ва толибон жангариларининг Афғонистон ва Покистонга туташ ҳудудларда эркин юришига йўл қўймаслигини алоҳида таъкидлади.


Ричард Ҳолбрукнинг Покистондан сўнг Афғонистон ва Ҳиндистонга сафар қилиши кутилмоқда.