АҚШ транзит масаласида Москва билан сўзлашмоқда


Юқори мартабали АҚШ дипломати бугун Москавада Афғонистондаги НАТО қўшинлари таъминоти учун Россия ҳудуди орқали янги транзит йўллари очиш масаласини муҳокама қилади.


АҚШнинг Москвадаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Патрик Мун мазкур масалани муҳокама қилиш мақсадида Москвага келган.


Мазкур музокаралардан бир ҳафта муқаддам Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев Москвада қилган чиқишида ўз ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирди.

Россия эса ноҳарбий маҳсулотларни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга тайёр эканига ишорат қилиб келмоқда.