ЕХҲТ кузатувчилари муаммога учради

ЕХҲТ ўзининг икки кузатувчиси Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкасида ҳибсга олиниб, қисқа муддатдан сўнг озод этилгани тўғрисида маълум қилди.


ЕХҲТнинг матбуот вакили телефон орқали ташкилот мазкур воқеани синчковлик билан ўрганиб чиқишини билдирди.


Бундан бир оз аввал Грузия Ички ишлар вазирлиги ЕХҲТнинг икки ходими Жанубий осетиялик айирмачилар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган эди.


Бироқ Жанубий Осетия расмийлари халқаро кузатувчилар чегарада тўхтатилиб, паспорт назоратидан сўнг қўйиб юборилганини билдирди.


Айни пайтда¸ Грузиянинг яна бир айирмачи ўлкаси Абхазия ташқи ишлар вазири Сергей Шамба БМТ кузатувчиларининг мандати ўзгартирилмагунча¸ расмий Сухуми уларга Абхазия ҳудудида ишлашни давом эттиришга рухсат бермаслиги тўғрисида огоҳлантирди.