Горбачев Ди Каприога мукофот топширади

Собиқ иттифоқнинг собиқ президенти Михаил Горбачев Берлин халқаро кинофестивали доирасида ўтказилаётган “Тинчлик учун кино” маросимида Green Film Award мукофотини Леонардо Ди Каприога топширадиган бўлди, дея хабар қилмоқда Рейтерс агентлиги.

Ушбу мукофот атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига бағишланган фильм муаллифларига берилади ва бу йилги мукофот таниқли актёрга тегади.

Айни кунларда давом этаётган Берлинале фетивалида Ди Каприо ўзининг “Ўн биринчи соат” номли ҳужжатли фильми билан иштирок этмоқда.

Ди Каприо 1998 йилда экология муаммоларига бағишланган жамғарма ташкил қилган.