Ҳолбрукнинг Афғонистонга бориши кутилмоқда


АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Покистондан Афғонистонга сафар қилади.


АҚШ расмийсининг Афғонистон сафари арафасида пойтахт Кобулда толибон жангарилари томонидан қўпорувчилик амалиётлари содир этилди.


Айни пайтда¸ Кобулда хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани айтилмоқда.


Кобулда ҳужум уюштирган саккиз жангарининг барчаси уч соат давом этган амалиётлар оқибатида йўқ қилинган.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, жангарилар Кобулда ҳужум бошлашдан аввал ўз мобил телефонлари орқали Покистондаги етакчиларига телефон орқали хабар юборган.


Ҳозирча Покистон томони расмий Кобул иддаоларига ўз муносабатини билдирганича йўқ.