ICG: Тожикистон таназзул ёқасида

Тожикистон таназзул ёқасига келиб қолган давлатдир, дея хулоса қилди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи.

Пайшанба куни эълон қилган ҳисоботида ташкилот мамлакатда авж олган коррупция, қўшни Ўзбекистон билан келишмовчиликлар, хориждаги меҳнат муҳожирлари юбораётган маблағларнинг қисқаргани ҳамда мамлакат энергия инфратузилмасининг деярли йўққа чиқиши Тожикистондаги аянчли вазиятнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатган.

Маркази Брюсселда жойлашган ташкилот, шунингдек, президент Имомали Раҳмонни халқаро идораларнинг тавсияларини бажармаганликда айблаб, Тожикистон “давлат раҳбариятининг самарасизлигидан азият чекмоқда”, дея хулоса қилди.