Уруш болаларни ҳам аямайди

Австралия мудофаа вазирлиги Афғонистонда Толибон жангарилари ва австралиялик аскарлар ўртасидаги жангда беш нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Воқеа пайшанба куни Урузғон вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, Австралия қўшинлари жангариларга қарши рейд ўтказаётган бўлган.