Ҳолбрук Афғонистон сафарини давом эттирмоқда


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Афғонистон раҳбарияти билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда.


Пайшанба куни Кобулга келган АҚШ расмийси ўзининг уч кунлик сафари давомида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашиб, АҚШнинг терроризмга қарши курашга оид янги стратегиясини муҳокама қилади.


Бу Ричард Ҳолбрукнинг ўтган ой АҚШ президенти томонидан Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил этиб тайинлангандан буён минтақага қилаётган илк сафаридир.

Кобулга келишдан аввал Ҳолбрук Исломободда бўлиб, Покистон ҳукумати расмийлари билан хавфсизлик масаларини муҳокама қилди.