Покистон: қурбонларнинг кўпи ўзбеклар

АҚШ кучлари Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилоятига яна ракета ҳужуми уюштирди.

Покистон разведкаси маълумотига кўра, ҳужум оқибатида йигирмага яқин жангари йўқ қилинган.

Толиблар расмийси ҳам Reuters ахборот агентлигига ҳужум оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлгани айтган. Унга кўра, ўлдирилганларнинг аксари ўзбек жангарилари бўлган.

Покистон террорчиликка қарши курашда АҚШнинг яқин иттифоқчиси. Аммо мамлакатнинг қабилалар тасарруфидаги минтақаларида толиблар ва Ал-Қоида жангариларига АҚШ ракета ҳужуми уюштираётганига Исломобод қарши бўлиб келмоқда.