Эронда уруш фахрийси ўзини ёқди

Эрон парламенти биноси олдида бир киши намойишкорона тарзда ўзига ўт қўйди.

Парламент спикери Али Ларижоний бу кишининг собиқ маҳбус эканини айтди. Бироқ бошқа тафсилотларга тўхталмади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда ўз жонига қасд қилган киши 1980 йилларда бўлиб ўтган Эрон-Ироқ урушининг фахрийси экани ва у муаммосини эшитишни хоҳламаган парламент аъзоларига норозилик сифатида ўзига ўт қўйгани ҳақида айтилган.

Эронда уруш фахрийлари эъзозланади, аммо баъзилар ҳукуматни уларга етарли аҳамият бермаётганликда айблаб келади. Эронда нафақа чиққан ярим миллиондан ошиқроқ уруш фахрийлари бор.