Покистон жангарилари гаровдаги одамни озод қилди

Покистонда жангарилар гаровида бўлган хитойлик инженер озод этилди. Лонг Ксиаовей ўтган йили август ойида ўғирлаб кетилганди.

Хитой расмийларига кўра, якшанба куни эрталаб у Исломободга етиб келган.
Свот водийсига ўрнашиб олган жангариларининг матбуот вакили Муслим Хон инженер хитой халқига нисбатан яхши ният ишораси сифатида озод қилинганини айтди.

Аввалроқ Покистондаги Толибон жангарилари гаровга олинган полшаликнинг бошини танасидан жудо қилиб, гаровдаги Америка фуқаросини ҳам ўлдириш билан таҳдид қилганди.