Боливия Москвадан кўмак сўрамоқчи

Бугун Боливия президенти Эво Моралес расмий ташриф билан Москвага борди.

Моралес Боливияда наркотик моддаларни етиштиришга қарши кураш масаласида Россиядан ёрдам олишга ҳаракат қилади. Унинг айтишича, мамлакатда опиум етиштиришга қарши кураш учун АҚШ ёрдам бермай қўйган.

Боливия президенти Россиядан дарҳол вертолётларни сотиб олиш масаласини муҳокама этиш ниятида. Боливия афюн етиштириш бўйича Колумбия ва Перудан кейин учинчи ўринда туради.