Ҳолбрук Ҳиндистонда музокара ўтказмоқда


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Деҳлида Ҳиндистон ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.


Афғонистондаги хавфсизлик масаласи ҳамда Ҳиндистон ва Покистон муносабатларининг ушбу музокаралар диққат марказида экани айтилмоқда.


Деҳлига келишдан аввал Ричард Ҳолбрук Афғонистон ва Покистонга сафар қилди.


Ҳиндистон ҳукумати ўтган йил ноябр ойида Мумбай шаҳрига уюштирилган ҳужумларда расмий Исломободнинг қўли борлигини айтиб келмоқда.