Cувости кемаларига оид хабар тасдиқланди

Британиянинг Қироллик флоти бошлиғи адмирал Жонатан Банд Британия ва Франциянинг сувости кемалари шу ой бошида Атлантика океанида туртиниб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

- Бир неча кун олдин секин сузиб келаётган сув ости кемалари туртиниб кетди. Воқеада иккала сув ости кемаси хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Биз туртиниш кемалар жанговар ҳолатига таъсир этмаганини тасдиқлаймиз. Тўқнашув натижасида “ядровий хавфсизликка таҳдид пайдо бўлмади”, деди адмирал Жонатан Банд.

Франция флоти матбуот вакили капитан Жером Эрулин тўқнашув сувости кемалари одатий патрул назоратини ўтаётган пайтда содир бўлганини айтди.