Манас базасини ёпиш тарафдорлари кўпаймоқда

Қирғизистон парламентининг мудофаа, қонунчилик ва халқаро муносабатлар бўйича қўмиталари мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишга оид ҳукумат таклифини қувватлади.


Халқаро муносабатлар бўйича қўмита раиси Эрик Арсалиевнинг билдиришича, АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисидаги ҳужжат лойҳаси 19 феврал куни парламентда овозга қўйилади.


Айни пайтда¸ "Ак Жол" партияси етакчиси Улуғбек Ўрмонов “Кабар” ахборот агентлигига парламент депутатларининг кўп қисми ҳукумат қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.