Қизил кхмерлар устидан маҳкама бошланди


Камбоджада коммунистик режим қулаганидан 30 йил ўтиб, “Қизил кхмерлар” нинг беш нафар етакчиси устидан маҳкама жараёни бошланди.


БМТ кўмагида ўтказилаётган бу маҳкамага тортилган шахслар инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланмоқдалар.

Улар орасида Туол Сленг қамоқхонаси нозири Канг Кек Иеу ҳам бор. Бу шахс 15 мингдан ортиқ маҳбуснинг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда.


“Қизил кхмерлар” 1975-1979 йиллар давомида Камбоджани бошқариб келган. Шу давр мобайнида икки миллионга яқин фуқаро очлик, мажбурий меҳнат ва мунтазам қийноқлар оқибатида нобуд бўлди.