Германия Ташқи ишлар вазири Бағдодда

Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вольтер Штайнмайер Бағдодда Ироқ ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.


Бу сўнгги 20 йил давомида Германия Ташқи ишлар вазирининг Ироққа қилган илк расмий сафаридир.


Штайнмайернинг билдиришича, Ироқ раҳбарияти билан музокараларда асосий диққат-эътибор ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболига қаратилади.


Германия ҳукумати Ироқни қайта тиклаш ишларига кўмаклашишга қизиқиш кўрсатиб келмоқда.


Ўтган ҳафта Франция президенти Николя Саркози ҳам Бағдодга сафар қилди.


Расмий Париж ва Берлин 2003 йили АҚШнинг Ироққа бостириб киришига кескин қаршилик қилган эди.