Афғонистонда талофатлар ошмоқда

БМТ га кўра, ўтган йил давомида Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари орасидаги йўқотишлар кўлами 40 фоизга ортиб, ҳарбий амалиëтлар оқибатида жами 2118 фуқаро нобуд бўлган.


БМТнинг янги эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, фуқаролар ўлимининг 55 фоизига жангарилар жавобгар бўлса, халқаро кучлар ва Афғонистон ҳукумат қўшинлари қўлидан 829 нафар фуқаро нобуд бўлган ва бу кўрсаткич 39 фоизни ташкил этган.


Айни пайтда¸ НАТО қўмондонлиги БМТ маълумотларини рад этиб, халқаро кучлар амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларидан 237 нафар одам нобуд бўлганини билдирди.


Тинч аҳоли вакилларининг халқаро кучлар томонидан нишонга олиниши Афғонистон ҳукуматининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.