Хусусий немис банки давлатга ўтади

Германия ҳукумати инқирозга юз тутаётган немис банкларини национализация қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.


Германия Молия вазири Пир Штайнбрюкнинг билдиришича, мазкур қонун биргина Мюнхенда жойлашган HypoReal Estate банкига нисбатан қўлланилади.


Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига юборилади.


Германия конституцияси махсус қонунсиз мамлакат банкларини давлат тасарруфига ўтказишни таъқиқлайди.