Нетаняҳу ўзига иттифоқчи топди

Ашаддий ўнгчиларнинг Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳу Исроил бош вазири лавозимини эгаллаши мумкин.


10 феврал кунги сайловларда парламентдаги 18 ўринни қўлга киритган “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман агар президент ПересНетаҳяҳудан коалицион ҳукумат тузишни сўраса¸ бу ҳукумат таркибига киражагини билдирди.


Бош вазир лавозимига Кадима партияси етакчиси Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ҳам даъвогарлик қилиб келмоқда.


10 феврал кунги сайловларда Кадима партияси 120 ўринлик Кнессетда 28 та ўринни эгаллаган бўлса, Бенямин Нетаняҳунинг Ликуд партияси 27 та ўринни қўлга киритди.


Айни пайтда президент Шимон Перес парламент етакчилари билан янги ҳукумат тузиш вазифасини кимга топшириш масаласини муҳокама қилмоқда.