Обама илк хорижий сафарини бошлади

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг илк хорижий сафарини қўшни Канададан бошлади.


Оқ уй раҳбари Оттава шаҳрида Канада бош вазири Стивен Ҳарпер билан учрашади.


АҚШ оммавий ахборот воситаларига кўра, учрашув чоғида раҳбарлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар истиқболи, глобал молиявий бўҳрон ҳамда Афғонистондаги вазият, жумладан, у ерга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама қиладилар.