Қароқчиларга қарши кескин чора кўрилади

АҚШ денгиз флоти Адан кўрфазида қароқчиларга қарши кураш борасида кескин чоралар кўришини билдирди.

АҚШ флотининг вице-адмирали Виллиам Гортнейга кўра, Америка ҳарбийлари ва расмийлари денгиз қароқчиларини қўлга олиш ва жавобгарликка тортишни режаламоқда.

Краковда ўтаётган НАТО Мудофаа вазирлари йиғилишида ҳам Сомалия қирғоғига НАТО ҳарбий кемаларини жўнатиш масаласи кўрилмоқда.