Бакиев АҚШ авиабазасига оид қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев 20 феврал куни АҚШ базасини мамлакат ҳудудидан чиқариш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълум қилади.

Мазкур қонун 19 феврал куни қирғиз парламенти депутатлари томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

АҚШ расмийлари Манасдаги ҳаво базаси бўйича музокараларни давом эттиришдан ҳали ҳам умид узганлари йўқ.

НАТО Мудофаа вазирларининг Краковдаги йиғилишида қатнашаётган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс, жумладан, америкаликлар база учун Қирғизистонга тўланажак ижара ҳақини ошириши мумкинлиги ҳақида айтди.