Ироқда ўнлаб жангари қўлга олинди

Ироқнинг Мосул шаҳрида террорчи ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган ўнлаб шахс ҳибс этилди.


Ироқ Мудофаа вазирлиги матбуот котибига кўра, бир кун мобайнида ўтказилган амалиётлар чоғида хавфсизлик кучлари қидирувида бўлган 74 нафар шахс ҳибс этилган. Бу шахслар турли қуролли гуруҳларга алоқадорликда айбланмоқда.


АҚШ ҳарбийларининг таъкидича, Мосул шаҳри Ал-Қоида жангариларининг Ироқдаги сўнгги истеҳкомларидан биридир.