Мисрда сайёҳлар ҳалок бўлди

Миср пойтахти Қоҳирада рўй берган портлаш оқибатида франциялик сайёҳ қиз ҳалок бўлди, 20 одам жароҳатланди.

Жароҳатланганларнинг асосий кўпчилиги чет эллик сайёҳлар экани айтилмоқда.

Портлаш якшанба куни Қоҳира марказида, шаҳарнинг сайёҳларга гавжум тарихий қисмида содир этилди. Полициянинг билдиришича, номаълум шахслар мотоциклда келиб, бозор яқинига бомба улоқтириб кетган.

Ҳозирча ҳеч ким портлашга жавобгарликни зиммасига олгани йўқ. Мисрдаги йирик мухолифат гуруҳи саналган "Мусулмон биродарлар" порталшни қоралади.

Хабарларда айтилишича, портлашга алоқадорлиги гумон этилаётган икки шахс ҳибсга олинган.