Қирғизистон 5000 сўмлик пул чиқарди

Қирғизистон Миллий банки 2009 йил мартидан бошлаб мамлакатда 5000 сўм қийматига эга бўлган пул муомaлага киритилишини билдирди.

- Бу банкноталар Франциядаги “Обертюр текнолоджис” ширкатида тайёрланган ва у АҚШ долларига ўхшаш рангда бўлади, деди Миллий банк бошқаруви аъзоси Заир Чўқўев.

Унинг айтишича, 5000 сўмлик пулнинг муомaлага чиқарилиши мамлакатда инфляция даражасининг ўсишига сабаб бўлмайди.

Миллий банк вакили¸ айни пайтда¸ муомaладаги пулларнинг 60 фоиздан ортиқроғини 1000 сўмликлар ташкил қилаётганини айтди.

Унга кўра¸ 5000 сўмликлар , айнан муомaладаги 1000 сўм қийматидаги пуллар миқдорини камайтириш учун чиқарилган.