Мисрдаги ҳужумда гумонланганлар ушланди

Миср полицияси Қоҳирада содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинган уч шахс ҳибсга олинганини маълум қилди.


Якшанба куни пойтахтнинг тарихий обидалари жойлашган ҳудудда рўй берган портлаш оқибатида франциялик сайёҳ нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.


Миср расмийларига кўра, хавфсизлик хизматлари яна битта портловчи мосламасини зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.


2006 йилдан буён Мисрда сайёҳларга қарши илк бора амалга оширилган бу ҳужум учун маъсулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.