Бўҳрон миллатчиликни кучайтириши мумкин

Давом этаётган глобал иқтисодий бўҳрон туфайли қочқинлар сонининг ортиши, айрим давлатларда эса миллатчиликнинг авж олиши башорат қилинмоқда.


Бу тахминларни Австралиянинг Канберра шаҳрида чиқиш қилган БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерриш тилга олди.

БМТ расмийсига кўра¸ глобал кўламда авж олаётган иқтисодий бўҳронга айнан ишчи муҳожирлар ва қочқинлар асосий сабабчи сифатида кўрилиши мумкин.


Иқтисодий бўҳрон айрим давлатларда миллатчиликнинг авж олишига ҳам туртки бўлиши мумкин, деди Гуттериш.