Афғонистонда яна худкушлик ҳужуми юз берди

Афғонистон жануб-ғарбида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда полициянинг бир ходими нобуд бўлди яна беш нафари тан жароҳати олди.


Маҳаллий расмийларга кўра, худкуш шахс Нимрўз вилоятидаги наркотикларга қарши кураш бошқармаси биносига киришга уринган, бироқ қўриқчилар томонидан тўхтатиб қолинган.


Кўп ўтмай худди шу бинога киришга уринган иккинчи худкуш қўриқчилар томонидан отиб ташланган.


Қўшни Бағдис вилоятида эса НАТО кучларининг ҳаво зарбалари оқибатида толибоннинг камида етти аскарининг нобуд бўлгани, 15 нафарининг эса тан жароҳати олгани хабар қилинди.