Япония Афғонистонга ëрдамни давом эттиради

Япония ҳукумати Афғонистонга кўрсатилаётган молиявий ёрдамнинг бир қисми сифатида, 80 минг афғон полициячисига олти ой мобайнида маош тўлашга қарор қилганини билдирди.


Япония Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, Токио ҳукумати Афғонистонда 200та ўқув муассасаси ва 100га яқин шифохона қурилиши ҳамда минглаб афғонистонлик ўқитувчилар малакасини оширишни молиялаштиришни ҳам режалаштирмоқда.


Бу мақсадларга Токионинг жами 520 миллион доллар сарфлаши кутилмоқда.


Япония ҳукумати 2002 йилдан буён Афғонистондаги турли тараққиëт дастурлари учун ваъда қилинган 2 миллиард долларнинг қарийб 1¸5 миллардини сарф қилди.