Афғонистон стратегияси муҳокама қилинади

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жорий ҳафта Вашингтонда Покистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади.


АҚШнинг Афғонистонга оид янги стратегиясининг мазкур учрашувлар диққат марказида бўлиши кутилмоқда.


АҚШ Давлат департаменти тарқатган маълумотга кўра, Клинтон хоним Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан 24 феврал куни, Афғонистон Ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта билан эса 25 феврал куни учрашишни режалаштирган.

Расмийларнинг кейинчалик уч томонлама музокараларда иштирок этиши ҳам кутилмоқда.


Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг кишилик ҳарбий контингент юбориш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.