“Росатом” раҳбари Эронга боради

Россиянинг "Росатом" ширкати бош директори Сергей Кириенко бугун россиялик мутахассислар ёрдамида барпо этилаётган Эроннинг Бушер атом электр станциясига ташриф буюради.

"Росатом" вакилларининг Эрон ахборот агентликларига билдиришича, станциянинг қачон ишга туширилиши ҳам бугун эълон қилиниши мумкин.

Россия ва Эрон 1000 мВт қувватга эга бўлган Бушер атом электр станциясини қуриш борасида 1995 йилда келишган, аммо унинг ишга туширилиши узоққа чўзиб келинаётган эди.

Ғарб ҳукуматлари Эроннинг ядровий дастури атом қуроли ясаш эҳтимоли борасида хавотир билдириб келади.