Клинтон афғон стратегиясини муҳокама қилади

Афғонистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари 26 феврал куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан расмий музокаралар ўтказади.


Оқ уй янги маъмуриятининг Афғонистон билан Покистонга оид янги стратегияси маркур учрашувнинг диққат марказида бўлади.


Ўтган ҳафта бошида АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий юбориш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.


Айни пайтда Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший АҚШ матбуотига берган интервьюда расмий Вашингтондан Афғонистонга яқин ҳудудларда макон топган жангариларга қарши зарба бериш учун Покистонни учувчисиз бошқариладиган учқич билан таъминлашни сўради.


АҚШ сўнгги ойлар мобайнида учувчисиз бошқариладиган учқичлар ёрдамида Покистон ҳудудидаги жангариларни бир неча бор нишонга олган эди.


АҚШ ҳарбийларининг бу ҳаракатлари расмий Исломобод норозилигига сабаб бўлиб келмоқда.