Бангладешда ҳарбийлар исён кўтарди

Бангладеш бош вазири Шейх Ҳасина мамлакатда исён кўтарган ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди.

Давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган бош вазир исёнчиларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақириб, акс ҳолда уларга қарши жиддий чоралар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

25 феврал куни “Бангладеш мерганлари” деб атавлувчи бўлинма аскарлари маош оширилиши ва хизмат шароити яхшиланишини талаб қилиб, бўлинма бош қароргоҳини босиб олди. Исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган отишмада 50га яқин одам, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлди.

Чоршанба куни ҳукумат исёнчилар билан дастлабки келишувга эришганига қарамай, бугун мамлакатнинг бошқа шаҳарларда ҳарбийлар исён кўтарди, Даккадаги ҳарбийлар қароргоҳида ҳам ўқ овозларининг эшитилгани айтилмоқда.