Грузия Абхазияни миллатчиликда айблади

Грузия расмийларига кўра, абхазиялик айирмачилар ўтган тунда этник грузинларнинг ўнлаб оиласини ўлкадан қувиб чиқарган.

Грузия Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, айирмачи Абхазия қўшинлари Отобаиа қишлоғида истиқомат қилувчи 50га яқин оилани қишлоқни тарк этишга мажбур қилган.

Айни пайтда¸ Абхазия расмийлари Грузия айбловларини инкор қилди.