ЕИ Ғазога ёрдам беради

Европа Комиссияси Ғазони қайта тиклаш ишларига 436 миллион евро ажратишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақдаги баёнотида ЕИнинг ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро Валднер бу ҳаракат ЕИ саховати ва фаластинликларга ёрдам кўрсатиш мажбуриятига содиқ қолиши ифодаси эканини билдирди.

Шунингдек, ЕИ расмийси Исроил қуршовида қолаётган Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш долзарб масалалардан бири бўлиб қолаётганини ҳам таъкидлади.